Помидорнинг нархи тушиб, картошка нархи кўтарилди

Сақлаш
17:06 / 14.06.2024 83 0

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти тадқиқотчилари 2024 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда сотилаётган 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

 

Маълум бўлишича, 16 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган.

 

Нархларнинг энг юқори пасайиши карам (-59,4 фоиз), помидор (-51,7 фоиз) ва бодринг (-51,7 фоиз) маҳсулотларида қайд этилган.

 

2 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар – товуқ гўшти (филе) ва сут.

 

3 номдаги маҳсулот нархи эса ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчилик қилмоқда.

 

Хабарга кўра, картошка нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.

 

Маълумот ўрнида, таҳлил учун 2 май ва 13 июнь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асос қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

17:06 / 23.06.2024 0 25
Қаршида талаба пичоқланди

//