Ўзбекистонликлар IQ даражаси бўйича дунёда нечанчи ўринда туради?

Сақлаш
18:07 / 02.07.2024 84 0

Ўртача IQ баллари бўйича Ўзбекистон 115 та давлат ичида 80-ўринда туради.

 

Маълумот 2024 йил 1 январда янгиланган бўлиб, рейтинг Халқаро IQ реестри (International IQ registry) платформаси томонидан тузилган.

 

Тақдим қилинган кўрсатгичлар 2023 йилги маълумотларга асосланади.

 

Бунда платформа орқали тестларни ечган иштирокчиларнинг натижалари асосий омил ҳисобланади.

 

Жумладан, мазкур рейтинг баллари 1 млн 691 минг 740 нафар иштирокчининг кўрсатган натижаларига таянилган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

Ўртача IQ баллари бўйича энг юқори ўринни Жанубий Корея банд қилган (107.54 балл). Кучли тўртликдан Хитой (106.99 балл), Эрон (106.84 балл), Япония (106.18 балл) жой олган.

 

 

Марказий Осиёда энг яхши кўрсатгич Қозоғистонга тегишдир (64-ўрин, 97.26 балл). Қуйида Марказий Осиё давлатларининг IQ баллари ва эгаллаб турган ўрни келтирилган:

◻️ Қозоғистон – 64-ўрин, 97.26 балл;

◻️ Ўзбекистон – 80-ўрин, 94.81балл;

◻️ Қирғизистон – 89-ўрин, 93.46 балл;

◻️ Тожикистон – 97-ўрин, 92.1 балл;

 

 

Рейтингда Туркманистон кўрсатилмаган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//