Париж-2024 Олимпиадасида ғолиб бўлганларга қанча пул мукофоти берилиши маълум бўлди

Сақлаш
17:07 / 02.07.2024 86 0

Президент қарори билан, 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

 

▪️ олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;

▪️ кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;

▪️ бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.

 

Мазкур рағбатлантириш ХVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўладиган Ўзбекистон спортчилар учун ҳам амал қилади.

 

Мазкур харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Олдинроқ Париж Олимпиадасининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кимлар кўтариб чиқиши ҳақида хабар берилган эди

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//