Март ойида уй-жой ижара нархлари пасайгани айтилди

Сақлаш
12:04 / 22.04.2024 1073 0

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди.

 

Тадқиқотга кўра, Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.

 

Жумладан, 2024 йил март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида февраль ойига нисбатан ўртача 0,61 фоизга, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0,76 фоизга тушиш кузатилган.

 

Яъни, 2024 йил март ойида ўртача таъмирланган уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархи:

◾️ 1 хонали – февраль ойига нисбатан ўртача 0,6 фоизга пасайиб, 391 долларни ташкил этган;

◾️ 2 хонали – февраль ойига нисбатан ўртача ижара нархлари эса 1,2 фоизга арзонлашиб, ўртача 436 долларгача тушган;

◾️ 3 ва 4 хонали – февраль ойига нисбатан ўртача ижара нархлари мос равишда 0,2 ва 0,4 фоизга пасайиб, ўртача нархлар 513 ва 591 долларни ташкил этган.

 

Ҳудуд ҳисобида ўртача таъмирланган уйларнинг энг арзон нархда ижарага берилиши:

◾️ Сергели тумани

– 1 хонали — 354 доллар;

– 2 хонали — 386 доллар;

– 3 хонали — 435 доллар;

– 4 хонали — 441 доллар.

 

◾️ Олмазор тумани

– 1 хонали — 359 доллар;

– 2 хонали — 414 доллар;

– 3 хонали — 454 доллар;

– 4 хонали — 489 доллар.

 

Ҳудуд ҳисобида ўртача таъмирланган уйларнинг энг қиммат нархда ижарага берилиши:

◾️ Миробод тумани

– 1 хонали — 463 доллар;

– 2 хонали — 518 доллар;

– 3 хонали — 620 доллар;

– 4 хонали — 819 доллар.

 

◾️ Шайхонтоҳур тумани

– 1 хонали — 437 доллар;

– 2 хонали — 456 доллар;

– 3 хонали — 537 доллар;

– 4 хонали — 624 доллар;

 

Март ойида тўлиқ таъмирланган уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархи:

◾️ 1 хонали – 472 доллар(ўтган февраль ойига нисбатан 0,8 фоизга тушган);

◾️ 2 хонали – 644 доллар (ўтган февраль ойига нисбатан 1,1 фоизга тушган);

◾️ 3 хонали – 788 доллар(ўтган февраль ойига нисбатан 0,3 фоизга тушган);

◾️ 4 хонали – 909 доллар(ўтган февраль ойига нисбатан 0,9 фоизга тушган).

 

Ҳудуд ҳисобида тўлиқ таъмирланган уйларнинг энг арзон нархда ижарага берилиши:

◾️ Сергели тумани

– 1 хонали — 394 доллар;

– 2 хонали — 449 доллар;

– 3 хонали — 556 доллар;

– 4 хонали — 646 доллар.

 

◾️ Учтепа тумани

– 1 хонали — 396 доллар;

– 2 хонали — 496 доллар;

– 3 хонали — 622 доллар;

– 4 хонали — 646 доллар.

 

Ҳудуд ҳисобида тўлиқ таъмирланган уйларнинг энг қиммат нархда ижарага берилиши:

◾️ Миробод тумани

– 1 хонали — 567 доллар;

– 2 хонали — 844 доллар;

– 3 хонали — 1024 доллар;

– 4 хонали — 1097 доллар.

 

◾️ Шайхонтоҳур тумани

– 1 хонали — 556 доллар;

– 2 хонали — 845 доллар;

– 3 хонали — 1050 доллар;

– 4 хонали — 1024 доллар.

 

Маълумот учун, ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар оlx.uz платформасидан веб скрепинг (veb scraping) усулида тўпланган бўлиб, бунда 2024 йил февраль ойи учун 51,5 минг ва март ойи чун 52,2 мингта маълумотлардан фойдаланилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси