Telegram канал админларига пул беришни бошлади

Сақлаш
09:04 / 01.04.2024 790 0

Ижтимоий тармоқ тарихидаги энг сахий мукофот тизимларидан бирини тақдим этмоқдамиз. Telegram каналлар эгалари энди каналларида намойиш қилинган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоиз қисмини олиши мумкин, деб хабар берди платформа жамоаси.

 

Маълум бўлишича, 31 мартдан бошлаб камида 1000 та обуначига эга оммавий канал эгалари каналларида намойиш қилинган рекламалардан тушган даромаднинг 50 фоиз қисми билан мукофотланади.

 

Канал эгалари мукофотларини комиссиясиз ечиб олиши ёки уларни Телеграм рекламалари, коллекция қилинадиган фойдаланувчи номлари ёки Premium ютуқли ўйинларга қайта инвестиция қилиши мумкин.

 

«Каналингиз монетизация статистикасини кўриш учун Канал созламалари > Статистика > Монетизация рукнига киринг. Канал эгалари учун ечиб олиш имконияти келгуси ҳафталарда Фрагмент сайтида пайдо бўлади», дейилади хабарда.

 

Хабарга кўра, мукофотлаш дастури учун платформа Toncoin (ТОN блокчейни асосида ишловчи криптовалюта) билан харид қилиш мумкин бўлган янги турдаги рекламаларни тақдим этмоқчи.

 

«Биз ТОN блокчейнини паст комиссиялар, ўтказмаларни қайта ишлашнинг юқори тезлиги ва сониясига рекорд ҳажмдаги ўтказмаларни дастаклаши сабабли танладик.

Энди исталган фойдаланувчи Тонcоин эвазига минимал бюджет билан Telegram'даги бот ёки каналини реклама қилиши мумкин. Реклама хабарини яратганда жойлаш учун муайян каналларни танлайсиз, бунинг эвазига сиз реклама намойиш қилинадиган контекстни тўлиқ назорат қиласиз», деб ёзади Telegram жамоаси.


 

Жамоа, шунингдек, Telegram'даги реклама хабарлари бошқа платформалардаги рекламага ўхшамаслигини тушунтиради. Ёзилишича, рекламалар фақат йирик оммавий каналларда чиқади. Улар чатларда, чатлар рўйхатида ёки илованинг бошқа экранларида ҳеч қачон чиқмайди.

 

Telegram янги рекламаларни таргетлаш учун шахсий маълумотлардан фойдаланмаслиги ҳам хабарда эслатиб ўтилган. Реклама хабарлари мазмуни фақат улар чиқадиган муайян каналларга боғлиқ, канал эгалари эса намойишлар учун мукофотлар олади.

 

 

«Биз рекламалар ҳатто контент ижодкорларини қўллаб-қувватласада, ҳаммага ҳам ёқмаслигини тушунамиз. Яхшиямки, Telegram'да исталган киши Telegram Premium'га обуна бўлиш орқали рекламаларни фаолсизлантириши ва ўнлаб эксклюзив функциялар, жумладан, янги Telegram Biznes функцияларига эга бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси