Магистратурага киришда чет тили сертификати бўйича енгилликлар берилди

Сақлаш
16:05 / 08.05.2024 1825 0

Маълум бўлишича, магистратура ва докторантурага қабулдаги чет тили сертификати бўйича енгилликлар берилди.

 

Жумладан, таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади.

 

Соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғонага, яъни Б1 даражасига туширилади.

 

Аммо сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида Б2 даражада сақланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси