Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шараф ленталари улашиш челленжи бошланди

Сақлаш
12:05 / 08.05.2024 1823 0

Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлат байроғи рамзи туширилган шараф ленталарини улашиш челленжи бошланди. Бу акцияда ёшлар алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўз ташаббуслари билан шараф ленталарини улашмоқда. Ҳар бир ўзбекистонлик ушбу челленжга қўшилиб, бирлик, ҳамжиҳатлик, миллий ғурурнинг ёрқин намунасини оммалаштириши мумкин.

 

 

 

 

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти барчани мазкур челленжда фаол иштирок этишга чорлади.

 

 

 

 

«Кўксимизга жасорат, шараф-шон, ғурур, ифтихор рамзини қадайлик!», деган сўзлар мазкур челленж шиоридир.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси