Крокусъдаги теракт вақтида 17 ёшли тожикистонлик йигит қаҳрамонлик кўрсатди

Сақлаш
12:03 / 27.03.2024 827 0

Маълум бўлишича, исми-шарифи Бунавшох Эркинов бўлган бу йигитча Тожикистон фуқароси. У 17 ёшда ва Crocus City Hall биносида жойлашган «Аквариум» меҳмонхонаси ресторанида 2022 йилнинг кузидан бери официант бўлиб ишлаб келган.

 

22 март санасида содир бўлган теракт Бунавшохнинг навбатчилик вақтига тўғри келган. Ўша куни кечқурун, тахминан 20:00да бир киши ресторанга кириб келиб, сув сўраган ва ерга ҳушсиз йиқилган. Йигитнинг айтишича, у нотаниш кишининг яраланганини дарҳол тушунган.

 

«Эҳтимол унинг ўзи ҳам буни билмагандир. У келиб сув сўради. Мен уни жуда қаттиқ қўрқиб кетган деб ўйладим», – дейди Бунавшох воқеани эслаб .

 

Унинг сўзларига кўра, муассаса ходимлари эркакни ўриндиқларга ётқизиб қўяётганида белининг орқа тарафидан яраланганини пайқаган ва ярадорни сочиқ билан боғлаб қўйган. Нотаниш одам кўп қон йўқотган.

 

Орадан сал ўтиб ресторанни тарк этиш буйруғи эшитилган. Шунда барча ходимлар зудлик билан ташқарига отилган, бироқ Бунавшох ёрдам сўраган одамни ташлаб кетмаган ва унинг ёнида қолган. У ярадорга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган.

 

Ярим соатдан кейин ресторанга милиционер ҳамда меҳмонхона ходимлари келган ва тожикистонлик йигит билан бирга ярадорни тез ёрдам машинасига олиб кетган. Бунавшох у одамнинг исми Владимир эканлигини эслайди.

 

Олдинроқ Крокусъда 100 нафардан кўп одамнинг ҳаётини сақлаб қолган Озарбойжон фуқароси ҳамда 100 нафарга яқин одамни қутқарган 15 ёшли ўсмир ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси