Энди автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин

Сақлаш
12:01 / 19.01.2024 1402 0

Ўзбекистонда автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, сотувчи Э-нотариус.уз ахборот порталида «Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш»ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.

 

- сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади;


- сотувчи сотиб олувчининг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;


- сотиб олувчининг телефонига СМС хабарнома юборилади. Сотиб олувчи ҳаволага кириб Фаcэ-Ид орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди;


- автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;


- нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;


- белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференсалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;

 

Битимнинг асл нусхалари тарафларга курьерлик (почта) хизмати орқали юборилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси