Китоб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш билан бирга бадиий ижод билан шуғуллаётган ҳарбий хизматчилар ва ходимларни қўллаб-қувватлаш, шеърхонларни улар ижодидан баҳраманд қилиш мақсадида тайёрланди. Унда адабиёт оламида мутолаа завқидан баҳраманд бўлиш билан бирга, ватан, муҳаббат, садоқат каби мавзуларда ўз сўзини айтишга интилган, қалб туғёнлари тинч қўймаган ижодкорлар шеърлари жамланган. Китобни мутолаа қилиш билан ўзидаги покиза ҳисларни бошқаларга илинган ҳарбий хизматчиларнинг кўнгил кечинмаларидан баҳраманд бўласиз.
Изоҳ йўқ