Қўнғироқ


Сақлаш
16:01 / 01.01.2022 0 2271

Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди.

Ҳеч кутмагандим!..

Лаббай, – дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.

–Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, – дедим ва ортидан сўрадим:

–Мени кимлигимни биласанми?

Болакай шундай жавоб берди:

–Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди. Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан:

– «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:05 / 07.05.2024 0 169
Омад ёш танламайди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3911
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3867
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3288
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2960
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2589
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2443
Туғилган кун

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2330
Жадидчилик