Отдан тушсанг ҳам, “тренд”дан тушма – замонавий мақоллар


Сақлаш
11:05 / 07.05.2024 0 104

Қуйидаги пародия ўлароқ ёзилган замонавий мақолларни ўқиб гоҳ кулгингиз, гоҳ йиғлагингиз келса ажабмас. Ўзбек халқининг бойлиги саналган мақолларни бундай тарзда бузишдан мақсадимиз баъзи бировларнинг юзига ойна тутиш холос...  

  

* * *

Жон куйдирмасанг, “подписчик” қайда,

“Рек”ка чиқмасанг, “коммент”, “лайк” қайда.

 

* * *

Отдан тушсанг ҳам, “тренд”дан тушма.

 

* * *

Ғоя топган – хор-у зор,

“Лайк” сўраган – азиз.

 

* * *

“Блогер” бўл, “вайнер” бўл, инсофли бўл.

 

* * *

“Блогер”нинг оғзи қийшиқ бўлса ҳам, сўзи тўғри.

 

* * *

“Блогер”нинг айтганини қил,

Қилганини қилма.

 

 

* * *

Бировнинг “пост”идан кулмагин зинҳор,

Сенинг ҳам кимлигинг билгувчилар бор.

 

* * *

Юзсиз “вайнер” – тузсиз “вайнер”.

 

* * *

Олти “вайнер” ола бўлса,

“Тренд”лардан тушадир.

Тўрт “блогер” тугал бўлса,

“Реелс”лари учадир.

 

* * *

 “Лайк”лар йиғиб нетарсан,

Бир кун ташлаб кетарсан.

 

* * *

Бугунги “история”ни эртага қўйма.

 

* * *

Бир йигитга етмиш “вайн” оз.

 

* * *

“Инстаграм”инг омон бўлса,

Топар тутаринг ёмон бўлмас.

 

* * *

“Вайнер”ни “подписчик”ка бепардоз кўрсатма.

 

* * *

Оз-оздан “лайк” олиб, “вайнер” бўлур,

 

* * *

Бировни “блок” қилгандан кўра,

Ўзингни сўроқ қил.

 

* * *

Ит ҳурар, “тренд” давом этар.

 

Раҳмат БОБОЖОН тайёрлади

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:05 / 07.05.2024 0 172
Омад ёш танламайди

Биласизми?

16:04 / 26.04.2024 0 133
Японларнинг яхши одати



Кўп ўқилган

Барчаси

Қатра

15:08 / 18.08.2022 15 3919
Илк ватан

Қатра

20:01 / 09.01.2022 7 3877
Бир қоп ун

Қатра

12:08 / 21.08.2022 6 3294
Тинчлик

Қатра

20:01 / 17.01.2022 2 2963
Ўқиш пули

Бир куни...

22:12 / 08.12.2021 3 2594
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

22:12 / 27.12.2021 1 2450
Туғилган кун

Қомус

10:04 / 19.04.2023 0 2338
Жадидчилик