Толибон Кобул аэропорти номини ўзгартирди

Сақлаш
11:09 / 10.09.2021 727 0

Толибон ҳаракати Кобул аэропортининг номини ўзгартирди, энди мамлакатнинг бош ҳаво бандаргоҳи Aфғонистоннинг собиқ президенти Хамид Карзай номи билан юритилмайди, деб хабар берди ҳаракатнинг маданият ишлари бўйича комиссияси манбаларига асосланиб ria.ru нашри.

Маълум бўлишича, Aфғонистоннинг дала қўмондони Aҳмад Шоҳ Маъсуд (1953-2001) номи билан аталадиган майдон ҳам  қайта номланган.

Aйни пайтда Aҳмад Шоҳ Маъсуднинг ўғли Aҳмад Маъсуд Панжшер вилоятида толибларга қаршилик кўрсатаётган кучларга раҳбарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aфғонистонда шифохоналар фаолияти тўхташи мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси