Душанбе шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси тантанали равишда очилди

Сақлаш
14:04 / 19.04.2024 1495 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти 18 апрель куни Душанбе шаҳрига борди.

 

Мазкур ташриф дастурида бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган эди.

 

 

19 апрель, ташрифнинг иккинчи кунида Душанбе шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

 

Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

 

«Элчихонада мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган ишларни самарали ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган», дейилади хабарда.

 

Маросим давомида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси