300 кВт/соат электр ишлатган фуқаро қанча тўлов қилиши керак?

Сақлаш
17:04 / 18.04.2024 1191 0

Ҳозирда кўпчилик «агар 300 кВт/соат «ток» ишлатсам, электр энергиясининг ҳаммасига 900 сўмлик тариф билан, жами 225 минг сўм тўлашим керак экан» деб ўйлаяпти. Аслида ундай эмас.

 

Масалан, битта оила бир ойга 250 кВт/соат электр энергияси истеъмол қилган бўлса, ишлатилган «ток»нинг ҳаммаси учун 900 сўмдан тўламайди. Агар шундай бўлса, унда жами сумма 225 минг сўм бўлади.

 

Айни вақтда аҳоли орасида ҳисоб-китоб қилишда шу суммани чиқариш орқали, «электр энергияси жуда кўтарилиб кетди» қабилидаги тушунмовчиликлар кўпаймоқда.

 

Юқоридаги ҳолатда оила 200 кВт/соат учун 450 сўмдан(жами 90 минг сўм), қолган ортиқча 50 кВт/соат учун эса 900 сўмдан(жами 45 минг сўм) тўлайди. Шу ҳисобда умумий сумма 135 минг сўм бўлади.

 

«Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, истеъмолчи белгиланган тарифдан ортиқча электр энергиясини ишлатса, белгиланган тариф суммасининг бир бараваригача қўшимча ҳақ тўлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси