Кинематография агентлиги коррупцияга қарши суст курашгани аниқланди

Сақлаш
17:03 / 28.03.2024 1483 0

Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинг тарзда баҳоланди, деб хабар берди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

 

 

Маълум бўлишича, ушбу рўйхатда 2023 йил натижалари бўйича 95 та давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти баллик системада кўрсатилган. Бунда курашиш самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача баҳоланган.

 

Рўйхатдан жой олган давлат идораларининг 36 таси илк маротаба ушбу рейтингда қатнашган бўлса, 59 таси такроран баҳолашдан ўтказилган.

 

Бунда рейтинг 3 та категория бўйича шакллантирилган. Булар:

▫️ «яхши» – 100 баллдан 81 баллгача;

▫️ «қониқарли» – 80 баллдан 55 баллгача;

▫️ «қониқарсиз» – 55 баллдан паст.

 

Шу ҳисобда, 95 та ташкилотдан 42 таси «яхши», 38 таси «қониқарли» ва 15 таси «қониқарсиз» тарзда коррупцияга қарши курашгани аниқланган.

 

Агентлик хабарига кўра, натижаларнинг холислигини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган экспертлар гуруҳи шакллантирилиб, улар томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг баҳолаш натижалари мустақил ва холис кўриб чиқилган ва хулосалар тақдим қилинган.

 

Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.

 

 

Масалан, 2022 йилги баҳолашда қатнашмаган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бу йил 50 балл олиб «қониқарсиз» ишлаганлар ичида энг яхшиси бўлиб турибди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги эса атиги 18 балл олган.

 

Шунингдек, «қониқарсиз»лар ичида Ёшлар ишлари агентлиги ҳам бор. Ташкилот 2022 йилда қатнашмаган, бу йил эса «қониқарсиз»лар рўйхатида 10 балл билан 12-ўринни олган.

 

Сурхондарё ва Андижон вилоят ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги кетма-кет икки йил давомида «қониқарсиз» баҳоланган.

 

 

«Қониқарли»лар ичида эса Туризм қўмитаси пешқадам. Қўмита гарчи 2022 йили рейтингда қатнашолмаган бўлсада, ўтган йил тайинли иш қилингани учун 80 балл олган. Ундан кейинги ўринда Тошкент шаҳар ҳокимлиги турибди.

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эса 56 балл билан «қониқарли»лар ичида энг охирги ўринни эгаллаган.

 

 

«Яхши»лари рейтингида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги биринчида турибди. Вазирлик 2023 йилда коррупцияга қарши яхшигина курашган шекилли, 94 балл олган. Ундан кейинги ўринни 93 балл билан Марказий банк эгаллаган. Албатта, бу ташкилот учун яхши натижа, сабаби Марказий банк 2022 йилда 37 балл билан «қониқарсиз»лар сафида бўлган.

 

Автомобиль йўллари қўмитаси ҳам ўтган йили коррупцияга «қониқарсиз» курашган, 2023 йилда эса «яхши» кураш олиб борган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси