Жойларда «Чиқиндисиз дунё учун!» экоакцияси ўтказилади

Сақлаш
17:03 / 28.03.2024 1439 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «World Zero-Waste day» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда кенг жамоатчилик билан биргаликда «Чиқиндисиз дунё учун!» оммавий плоггинг экоакцияси ташкил этилади.

 

Тадбир Ўзбекистон бўйлаб жорий йилнинг 30 март (шанба) куни соат 10:00да бошланади.

 

Экоакция республикамиз бўйлаб ҳудудларнинг қуйидаги манзилларида ўтказилади:

Тошкент вилояти — Тошкент денгизи соҳили бўйида;

Тошкент шаҳри — Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида;

Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри, «Янги Ҳаёт» МФЙ, Буюк келажак кўчасида;

Жиззах вилояти — Шароф Рашидов тумани, «Тоқчилик» МФЙ ва Учтепа даҳасини боғловчи катта йўл ёқасида;

Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳри, «Ҳишрав» қўрғонида;

Навоий вилояти — Навоий шаҳри, «Кимёгар» МФЙ, Амир Темур кўчасида;

Бухоро вилояти — Бухоро шаҳри, «Сомонийлар» истироҳат боғининг эски қалъа девори билан туташ ҳудудида;

Сурхондарё вилояти — Бойсун туманида;

Хоразм вилояти — Урганч шаҳри, «Амир Темур» истироҳат боғида;

Қашқадарё вилояти — вилоят марказидаги «Алишер Навоий» номидаги истироҳат боғи ҳудудида;

Андижон вилояти — Андижон тумани, «Янги Андижон» массивида;

Наманган вилояти — Тўрақўргон тумани, «Бахт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида;

Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри, «Саткак» дам олиш зиёратгоҳида;

Қорақалпоғистон Республикаси — Нукус шаҳри, «Дўстлик канали» бўйи дам олиш масканида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси