«Оппенгеймер» 7 та Oscar мукофотига лойиқ кўрилди

Сақлаш
10:03 / 11.03.2024 653 0

Лос-Анжелесда Oscarғ2024 мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Медуза хабар берди.

 

Хабарга кўра, «Оппенгеймер» кинокартинаси «Энг яхши фильм», фильм режиссёри Кристофер Нолан эса «Энг яхши режиссёр» номинациялари бўйичa Oscar'га лойиқ кўрилди. Аммо бу ҳaли ҳаммаси эмас. Фильм бош қаҳрамонини жонлантирган Киллиан Мерфи «Энг яхши актёр» сифатида Oscar'ни қўлга киритди. Кичик Роберт Дауни эса ушбу фильмдаги ижроси учун энг яхши иккинчи пландаги актёр сифатида эътироф этилди. Хуллас, ушбу йил киноси ҳаммаси бўлиб 7 та Oscar олган

 

Шунингдек, 2024 йилги «Энг яхши фильм» номинациясига қуйидаги фильмлар ҳам номзод сифатида кўрилган:

▫️ «Американча чўпчак»;

▫️ «Қулаш анатомияси»;

▫️ «Барби»;

▫️ «Қолдириб кетилганлар»;

▫️ «Тўлин ой қотиллари»;

▫️ «Маэстро»;

▫️ «Ўтган ҳаётлар»;

▫️ «Бечоралар-бахтсизлар»;

▫️ «Қизиқиш зонаси».

 

«Энг яхши аёл роли» учун бериладиган Oscar мукофоти «Бахтсиз қашшоқлар» фильмидаги ижроси учун Эмма Стоунга насиб қилди. Таъкидлаш лозим, ушбу фильм энг яхши костюмлар, грим ва соч турмаги, бадиий рассом иши учун киноакадемия мукофотларини ҳам қўлга киритган.

 

Давайн Жой Рендолф эса «Қолдириб кетилганлар» фильмидаги роли учун иккинчи пландаги энг яхши актриса сифатида эътироф этилди.

 

Режиссёр Мстислав Чернов томонидан суратга олинган «Мариуполда 20 кун» фильми энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм деб топилди.

 

Энг яхши анимацион фильм учун бериладиган мукофот Хаяо Миядзакининг «Бола ва қуш» фильмига насиб этди.

 

Фильмдаги энг яхши қўшиқ учун Oscar мукофоти Билли Айлиш ва Финнеас ОʼКоннеллга топширилди. Улар «Барби» фильмида «What Was I Made For?» қўшиғини куйлашган.

 

Маълумот учун, «Барби» режиссёри Грета Гервиг ва фильмда бош ролни ижро этган Марго Робби Oscar мукофотига номзод сифатида қўйилмаган.

 

Олдинроқ Oyina.uz Oscar-2024 кимга насиб қилиши ҳақида тахмин қилган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси