Экспертлар сунъий интеллектни ривожлантиришни тўхтатишга чақиришди

Сақлаш
12:03 / 30.03.2023 1053 0

Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск, Apple асосчиларидан бири Стив Возняк ва мингдан ортиқ экспертлар илғор сунъий интеллект ривожланишини тўхтатишга чақирувчи очиқ хатни имзоладилар. Мактуб матни Future of Lige институти томонидан чоп этилган.

 

Мактуб муаллифлари сунъий интеллектни ишлаб чиқувчиларни OpenAI, GPT-4 дан кучлироқ тизимлар устида ишлашни камида олти ойга зудлик билан тўхтатишга чақиришди. Мактубни имзолаган экспертлар ва соҳа раҳбарлари умумий хавфсизлик протоколлари ўрнатилгунга қадар жараёнлар тўхтатилиши керак, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрига кўра, агар соҳа бўйича машғулотларни тезда тўхтатиб бўлмаса, расмийлар аралашиб, мораторий қўйиши керак.

 

Мактуб муаллифларининг фикрича, ҳатто энг кучли рақамли сунъий онг яратувчилар ҳам уларни бошқара олмай қолади ва замонавий сунъий интеллект тизимлари одамлар билан рақобатлаша бошлайди.

 

Фаоллар кучли сунъий интеллект доимо ижобий томонга фойда беришига шубҳа билан қарашмоқда.

 

«Машиналарнинг ахборот каналларимизни тарғибот билан тўлдиришига йўл қўйишимиз керакми? Охир-оқибат биздан ошиб кетадиган, бизни ақлдан оздирадиган, кераксиз қилиб қўядиган ва ўрнимизни босадиган инсоний бўлмаган онгларни ривожлантиришимиз керакми?», — дейилади мактубда.

 

АҚШ қонун чиқарувчилари сунъий интеллектнинг миллий хавфсизлик ва таълимга таъсири ҳақида ҳам саволлар беришмоқда. Европа Иттифоқи полицияси мазкур тизимдан фишинг, дезинформация ва кибержиноятчиликка уринишларда фойдаланиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, илғор сунъий интеллект Ердаги ҳаёт тарихида глобал ўзгаришларни амалга ошириши мумкин.

 

Ўзбекистонда ҳам сунъий интеллект «Ўткан кунлар», «Сариқ девни миниб», «Икки эшик ораси», «Бобурнома» каби асар қаҳрамонлари таърифига мос суратларини тақдим этишни бошлади. Миджоурней Артифиcиал Интеллигенcэ платформасига қаҳрамон таърифи киритилгач, сунъий интеллект унга мослаб қиёфалар чизиб беряпти.

 

Американинг Goldman Sachs банки яқин 10 йил ичида сунъий интеллект туфайли жаҳон меҳнат бозорида 300 миллионга яқин бўш иш ўринлари йўқолишини башорат қилди. Сунъий интеллект кўпроқ офис ишчилари ва юридик ходимлар ўрнини босиши кутиляпти.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси