Бўкадан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди

Сақлаш
10:03 / 13.03.2023 897 0

Тошкент вилояти Бўка туманидан Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди, деб хабар бермоқда Фанлар академияси ахборот хизмати.

 

Бўка туманидан тухумсимон 2 та хум ва 2 та Тошкент воҳасининг ўрта асрларга оид археологик ёдгорликларига тегишли ашёлар топилган.

 

Улар орасида сиртига аёл қиёфаси бўрттириб гавдалантирилган тошбақасимон кўза ноёбдир. Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган.

 

 

Таъкидланишича, бу қадимги Чоч-Тошкент ҳудудига салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан аввалги ИИИ аср) келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Идишда юнон маъбудасининг тасвири ўз аксини топган.

 

Худди шундай қиёфа Туркияда милоддан аввалги ИИ асрда қурилган Аполлон ибодатхонасида ҳам бор.

 

Аввалроқ Денов туманида милодий И-ИИ асрларга тегишли хум идиш топилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси