Мўғул босқини даврида Хоразмшоҳ – ануштегинийлар қўшини сони хусусида баъзи мулоҳазалар

Мўғуллар босқини даврида хоразмшоҳлар сулоласи ва унинг сўнгги вакили Жалолиддин Мангуберди қўшини сони, ҳарбий стратегия ва тактика масалалари, ҳарбий жиҳатдан қай даражада таъминланганлиги масаласи долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Чунки бу даврга оид ёзма манбалар маълумотларидан тўлиқ маълумот олиб бўлмайди. Айниқса, ўрта асрлар хитой ва мусулмон манбашунослигида ҳам, европа ва арман – грузин манбашунослигида ҳам қўшин сонини бўрттириб кўрсатиш ҳоллари кузатилади.