Маънавий жиҳатдан соғлом ахборот маконини шакллантириш йўлида

– Оммавий ахборот воситалари ва Телеграм-каналларда кўплаб зўравонлик, шавқатсизлик, маънавий бузуқлик, порнографияни тарғиб қилувчи материаллар тарқаляпти. Биз уларнинг эгаларини аниқламоқдамиз ва тегишли огоҳлантириш беряпмиз. Лекин кейинги кўриладиган чорамиз жиддий эмас. Яъни ўша материални ўчириш, чеклаш ёки бундай ҳолат қайтарилмаслиги бўйича ҳеч қанақа санксиялар йўқ… Шунинг учун, аввало, ушбу масалада маъмурий жавобгарлик белгиланса, яхши бўларди, – деди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Олий Мажлис Сенатининг 26-ялпи мажлисида.