Онлайн микроқарз олиб беришмоқчи бўлган шахс фирибгар бўлиб чиқди

Saqlash
15:05 / 10.05.2024 1461 0

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида яшовчи 37 ёшли Ф.Я. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

 

Текширувлар натижасида фирибгарлик қилган шахс Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи 23 ёшли С.М. бўлиб чиқди.

 

Аниқлик киритилишича, гумонланувчи C.М. жабрланувчи Ф.Я. билан Телеграм мессенжери орқали танишган. Шундан сўнг у 50 млн сўмгача онлайн микроқарз олиб беришини айтиб, жабрланувчини ишонтирган. Хизмат ҳақи учун эса олдиндан 1 млн сўм сўраган ва пулни картасига ўтказиб олган.

 

На онлайн микроқарз ва на 1 млн сўм пул қайтмаганини англаган Ф.Я. Ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Олдинроқ 39 ёшли аёл сохта ҳавола орқали бошқа бировнинг 9 млн сўм пулини ўзлаштириб олгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish