Қозоғистонда пойтахт номини ўзгартириш вақти маълум қилинди

Сақлаш
14:09 / 16.09.2022 641 0

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фармонидан сўнг пойтахт расман Остона деб қайта номланади.

 

Адлия вазири Канат Мусин парламент мажлиси чоғида пойтахт номини ўзгартириш тўғрисидаги фармон бир ой ичида имзоланишини маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Янги Қозоғистон» партияси депутатлари пойтахт Нурсултонга олдинги номи — Астана (Остона)ни қайтаришни сўрашганди. 

 

Остона номи 2019 йилда Биринчи президент Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан сўнг, ҳозирги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифи билан Нурсултонга ўзгартирилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси