Вашингтонда 1 сентябр Ўзбекистон мустақиллиги куни деб эълон қилинди

Сақлаш
21:09 / 01.09.2022 603 0

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг хабар қилишича, Вашингтон мэри Муриэл Боузер Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш шарафига махсус деклорацияни имзолади. Унга кўра, 2022 йилнинг 1 сентябри Вашингтонда Ўзбекистон мустақиллиги куни деб эълон қилинди.

 

Ҳужжатда таъкидланганидек, Колумбия округи Ўзбекистон Мустақиллик кунини муҳим байрам сифатида нишонлайди ва бу байрам концертлар, парадлар ва маросимлар билан бирга ўтказилади. Мэр М.Баузер АҚШ пойтахти ўзбек халқининг бой маданияти ва анъаналарини қадрлашини алоҳида таъкидлади.

 

Декларацияда қайд этилишича, “Ўзбекистон элчихонаси 1993 йилда очилганидан буён икки томонлама Ўзбекистон-Америка муносабатларига янги динамизм олиб киришда муҳим ютуқларга эришди ва Вашингтондаги дипломатик ҳамжамиятнинг фаол ва ажралмас қисмига айланди”.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ пойтахти Вашингтон штатларнинг бирортасига кирмайдиган мустақил ҳудуд бўлиб, 1791 йилда ташкил этилган ва Американинг биринчи президенти Жорж Вашингтон номи билан аталган.  

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси