Ҳиндистонда икки юз метрлик эгизак бинолар портлатиб юборилди

Сақлаш
15:08 / 30.08.2022 546 0

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли чеккасида ноқонуний қурилган икки осмонўпар бино бузиб ташланди.

 

32 қаватли «Апекс»  ва 29 қаватли «Сеян» бинолари ҳозирча мамлакатда «снос»га тушган энг баланд бинолар бўлиб турибди. Мазкур биноларда мингга яқин одам яшамайдиган квартиралар бўлган.

 

Икки омонўпар бинони бузиш учун 3,7 тонна портловчи моддалар ишлатилди.

 

Суд ушбу осмонўпар биноларни 9 йил аввал ноқонуний қурилган деб топди ва бузишга қарор қилди.

 

Суд тергови баённомаларида ушбу биноларнинг «коррупцион битимлар натижасида қурилгани»га шама қилинади.

 

Маълум қилинишича, портлашдан кейин воқеа жойида 80 минг тоннага яқин вайроналар қолган. Улар қайта ишлашга юборилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси