Давлатларнинг ўртача ойлик иш ҳақи бўйича рейтинги эълон қилинди

Сақлаш
12:08 / 25.08.2022 651 0

Numbeo таҳлилий хизмати ўртача «соф» иш ҳақи бўйича давлатлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон рейтингда 106 ўриндан 96-ўринни эгаллади.

 

Ўзбекистонда иш ҳақи Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб, 278,7 долларни (3 миллион 38 минг сўм) қайд этган. МДҲ давлатлари орасида Россия етакчилик қилиб, 846 доллар билан 47-ўринни эгаллаган. Беларусь 481 доллар билан 72-ўрин, Қозоғистон эса 419 доллар билан 77-ўринни қайд этган.

 

Кучли ўнталикдан қуйидаги давалтлар ўрин эгаллаган

 

1. Швецария – 5988, 76 доллар
2. Сингапур – 4247,77 доллар
3. Австралия – 4143,38 доллар
4. АҚШ – 3738,98 доллар
5. БАА – 3681,95 доллар
6. Норвгия – 3433,85 доллар
7. Канада – 3301,98 доллар
8. Қатар – 3251,37 доллар
9. Дания – 3214,18 доллар
10. Исландия – 3193,68 доллар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси