COVID-19 мавсумий касалликка айланиб бормоқда – эксперт

Сақлаш
17:08 / 23.08.2022 1159 0

Сўнгги икки йил ичидаги тенденцияларга таянадиган бўлсак, коронавирус грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар каби мавсумий касалликка айланиб бормоқда. Бу ҳақда Роспотребнадзор Марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти директорининг клиник-таҳлилий ишлар бўйича ўринбосари Наталья Пшеничная айтиб ўтди.



«Бундан далолат берувчи аломатлар бор. Икки йил давомида COVID-19 грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар каби мавсумий касалликка айланиб бораётганини кўрсатувчи тобора аниқ тенденция кузатилмоқда», деди Пшеничная.



Унга кўра, куз-қиш даврида COVID-19 касаллигига чалиниш худди ЎРВ ва грипп билан касалланиш ҳолатлари каби максимал даражада ошади. Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ёзда коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси куз-қишга нисбатан паст бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси