Саудия Арабистони фуқаролари Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин бўлади

Сақлаш
10:08 / 18.08.2022 597 0

Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 16 августдаги [ПФ-190 сон] фармонида белгиланган.

 

Қайд этилишича, мазкур режим икки мамлакат ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида жорий этилмоқда.

 

Визасиз режим 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

 

“2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакат авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади”, – дейилади ҳужжатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси