Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида энг юқори ўринни эгаллади

Сақлаш
11:08 / 16.08.2022 2010 0

Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳаётдан қониқиш даражаси энг юқори бўлган мамлакат деб топилди. Бу ҳақда Review хабар бермоқда.

 

Тадқиқотда туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлардан Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Шимолий Кипр, Туркия ва Ўзбекистондан жами 7059 нафар иштирокчидан тўпланган маълумотларга таянилган.

 

Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар аҳолисининг 85,9 фоизи бахтли, 11,3 фоизи унчалик бахтли эмас, 2,8 фоизи эса умуман бахтли эмаслигини билдирган.

 

Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатлар орасида озарбайжонликларнинг бахтлилик даражаси юқори экани қайд этилган.

 

Бу мамлакатлар орасида ҳаётдан қониқиш даражаси энг юқори бўлган мамлакат – Ўзбекистон.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, оила ва дўстларнинг ҳаётдаги муҳимлик даражаси ҳаётдан қониқишга кўпроқ таъсир кўрсатса, сиёсат ва диннинг таъсири пастроқ. Иш ва бўш вақтнинг муҳимлиги эса статистик жиҳатдан аҳамиятсиз.

 

Шунингдек, ҳаётдан қониқиш ва молиявий ҳолатдан мамнуният орасида ижобий боғлиқлик кузатилиб, молиявий ҳолатдан мамнуниятнинг бир пунктга ортиши ҳаётдан қониқишни ўн пунктга орттиради.

 

Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатларда ҳаётдан қониқиш ва миллий ифтихор орасида кучли боғлиқлик кузатилган.

 

Миллий ифтихорнинг юқори даражаси – Ўзбекистон ва Туркияда, нисбатан паст даражаси – Кипр ва Қирғизистонда қайд этилган.

 

Аёллар эркакларга нисбатан, ёшлар ёши катталарга нисбатан, соғлом респондентлар соғлиқ ҳолати ёмон бўлганларга нисбатан юқорироқ ҳаётдан қониқиш даражасига эга экани қайд этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси