Буюк Британияда илк бор Увайсий ва Нодирабегимнинг асарлари чоп этилди

Сақлаш
09:08 / 12.08.2022 717 0

Буюк Британияда ўзбек шоиралари Жаҳон Отин Увайсий ва Нодирабегимнинг шеърлари инглиз тилида чоп этилди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА. Ушбу ижодий лойиҳа элчихона кўмагида амалга оширилган бўлиб, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда мамлакатимиз ва Буюк Британия ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган.

 

Тўпламга Увайсийнинг 48 шеъри, жумладан, 26 та ғазали, чистонлари, Нодиранинг бизгача сақланиб қолган барча ғазаллари киритилган. Таржималар муаллифи – инглиз шоири Эндрю Станиланд март ойида Ўзбекистонга қилган сафари давомида Нодира ва Увайсийнинг адабий мероси билан танишгани уларни биринчи марта инглиз тилига таржима қилишга илҳомлантирганини маълум қилди.

 

«Менимча, уларнинг шеърияти инглиз тилига жуда яхши таржима қилинади, уларда бой тарих бор, умид қиламанки, бу китобхонларга ёқади ва жаҳон адабиётида мутлақо янги кашфиётга айланади», дейди у.

 

Таржима жараёнида Эндрю Станиланд ўзбек мумтоз адабиёти бўйича эксперт, олим Аидахон Буматова (Ўзбекистон) ва афғонистонлик таржимон ва ўзбек адабиёти бўйича мутахассис Назила Элми билан яқиндан ҳамкорлик қилган. Ушбу янги китобнинг расмий тақдимоти Лондонда Ўзбекистон мустақиллиги кунини нишонлаш доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Нодира ва Увайсий: танланган шеърлар» китоби Лондонда 2021 йилда нашрдан чиққан «Алишер Навоийнинг 12 ғазали, Абдулҳамид Чўлпоннинг 14 шеъри» («12 Ghazals By Alisher Navoiy, 14 Poems By Abdulhamid Cho’lpon») тўпламидан кейинги иккинчи адабий йирик лойиҳа ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси