Мирмуҳсин яшаган хонадонга ёдгорлик лавҳи ўрнатилди

Сақлаш
11:10 / 09.10.2021 908 0

Кеча, 8 октябр куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мирмуҳсин таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар қилди.

Адиб яшаб, ижод этган хонадон – Мирзо Улуғбек тумани, Марказ 1 даҳаси, 13-уйда ёдгорлик лавҳи ўрнатилди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур, ёзувчи-шоирлар ва адибнинг оила аъзолари иштирок этиб, адиб ҳаёти ва ижодий фаолиятини ёд этдилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг катта тадбирлар залида бўлиб ўтган тадбирда эса адабиётшунос олим Нўъмон Раҳимжонов, филология фанлари номзоди Адҳамбек Алимбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Тоҳир Қаҳҳор ва Ортиқбой Абдуллаев, таржимон, шоирлар Шукур Қурбон ва Икром Отамурод Мирмуҳсин асарларидаги фалсафий мушоҳадалар ва адиб ижодий мероси ҳақида фикр-мулоҳазалар, адиб билан боғлиқ хотираларни ўртоқлашди.

Тадбир мобайнида билдирилган фикрлар Мирмуҳсин абадиятининг кўзгуси бўлиб, йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси