Навбатдаги Халқаро бахшичилик фестивали Гулистонда ўтади

Сақлаш
08:10 / 08.10.2021 1104 0

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев навбатдаги халқаро бахшичилик фестивалини Гулистонда ўтказишни таклиф этди.

–Юртимизда халқ оғзаки ижодиётининг ноёб дурдонаси бўлган бахшичилик санъатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Термиз ва Нукус шаҳарларида ўтказилган фестиваллар бу борада муҳим аҳамият касб этди.

Сирдарё воҳаси ўзининг Акрам булбул, Ҳамроқул бахши, Гулмурод бахши, Саидаҳмад бахши каби ижодкорлари билан шуҳрат қозонган ва бу анъаналар бугун ҳам давом этмоқда.

Шу ўринда кўнглимдаги бир фикрни сизлар билан ўртоқлашмоқчиман: навбатдаги халқаро бахшичилик фестивалини Гулистон шаҳрида ўтказамиз, десак, сирдарёликлар мезбонлик қилишга тайёрми?– деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёевнинг таклифи барчага манзур келди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси