Саудия Арабистонининг таниқли авиакомпанияси Тошкентга илк авиапарвозни амалга оширди

Жорий йилнинг 5 август куни (Тошкент вақти билан соат 12.30 да, HY-359 рейси орқали) Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридан “Flynas” авиакомпанияси томонидан Тошкент шаҳрига биринчи авиапарвоз амалга оширилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сақлаш
10:08 / 05.08.2021 891 0

Жорий йилнинг 5 август куни (Тошкент вақти билан соат 12.30 да, HY-359 рейси орқали) Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридан “Flynas” авиакомпанияси томонидан Тошкент шаҳрига биринчи авиапарвоз амалга оширилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

А320NEO самолёти Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнди. 

Биринчи рейс Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги ходимлари ва ОАВ вакиллари томонидан кутиб олинди

Маълумот учун: “Flynas” (илгари Nas Air) 2007 йилда ташкил топган. Flynas World Travel Awards томонидан кетма-кет беш йил ва Skytrax томонидан кетма-кет уч йил давомида Яқин Шарқнинг арзон нархлардаги етакчи авиакомпанияси деб топилган. 

Ушбу компания энг йирик бюджет авиакомпаниялардан бири ҳисобланади. 17 та маҳаллий ва 53 та халқаро йўналишлар бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади ҳамда 27 та самолёт паркига эга.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси