Ўзбекистон 7 ойда 90.8 минг тонна карам экспорт қилган

Сақлаш
15:09 / 16.09.2021 760 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўткан 7 ойида Ўзбекистон 15 та хорижий мамлакатларга қиймати 16.9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 90.8 минг тонна карам экспорт қилган.

Бу рақамлар ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда карам экспорти 7.1 минг тоннага ошганлигини кўрсатади.
 
Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 59,1 минг тонна
Россия – 20,8 минг тонна
Украина – 5,0 минг тонна
Беларусь – 2,8 минг тонна
Қирғиз Республикаси – 1,9 минг тонна
 
2021 йилнинг 7 ойида энг кўп карам экспорт қилган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 32,4 минг тонна
Хоразм вилояти – 10,3 минг тонна
Сурхондарё вилояти – 7,0 минг тонна

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси