Ўзбекистон 19,8 млн. АҚШ долларига тенг гилам экспорт қилди

Сақлаш
10:09 / 13.09.2021 779 0

   Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида қиймати 19,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

 Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,4 млн. AҚШ долларига кўп.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:

Қирғиз Р. – 6,9 млн.
Озарбайжон – 4,0 млн.
Афғонистон – 2,4 млн.
Россия – 2,1 млн.
Саудия Арабистони – 1,7 млн.
Қозоғистон – 1,6 млн.
Тожикистон – 317,5 минг
АҚШ – 307,7 минг
Украина – 184,3 минг
Туркия – 114,7 минг AҚШ доллари

 Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида 15 та хорижий давлатларга гилам экспорт қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси