Гуанчжоу шаҳрида 5 минг кишига мўлжалланган халқаро карантин маркази очилади

Сақлаш
11:09 / 10.09.2021 746 0

Маҳаллий ОAВнинг маълум қилишича, Гуанчжоу шаҳридаги халқаро карантин маркази шу йилнинг центябр ойи охирида фойдаланишга топширилади. Комплекснинг майдони 25 гектар бўлиб, у тўрт зонага бўлинган: A, Б, C, Д. Тиббиёт муассасаси 5 минг хонадан иборат. Марказнинг барча бинолари қурилиши якунланган.

Aввалроқ Хитой эпидемиологи Чжун Наншан Гуанчжоуда йирик халқаро карантин марказининг қурилиши чет эллик сайёҳлар ва эпидемиологик хавфи юқори бўлган ҳудудларда яшовчилар учун мўлжалланганлигини айтган эди. Боиси карантиндаги маҳаллий меҳмонхоналар санитария-эпидемиология меъёрларига жавоб бермайдиган аҳволда экани қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавируснинг янги лямбда вариантининг бошқа мутациялардан фарқи ва COVID-19 дан қандай асоратлар қолиши мумкинлиги ҳақида мутахассислар фикрини маълум қилган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси