Жанубий Кореядаги ватандошимиз Ўзбекистон Президенти сайловида муддатдан аввал овоз бериш учун ўз корхонасидан жой ажратишини билдирди

Сақлаш
11:09 / 09.09.2021 735 0

Ўзбекистон элчихонаси томонидан жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови ва уни Корея Республикаси ҳудудида ташкил этиш бўйича Сувон шаҳридаги фаол ватандошлар билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Учрашувда Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси вакиллари ҳамда Сувон шаҳрида ўз бизнес фаолиятини юритаётган ватандошларимиз иштирок этдилар.

Сувон шаҳрида жойлашган «Sumsung electronics» компанияси таркибига кирувчи йирик корхоналарда кўплаб ўзбекистонлик мигрант ишчилар фаолият юритмоқда. Шунингдек, ушбу минтақадаги «Ajou» университетида таҳсил олаётган талабаларимизнинг сони ҳам салмоқли.

Ватандошларга Ўзбекистон Президенти сайлови кампанисиянинг бориши, бу борадаги сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Корея Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган сайлов участкалари, жумладан, Сувон шаҳрида ўтказиладиган муддатдан олдин овоз бериш жойларини белгилаш, сайлов жараёнларида элчихона ватандошларимиз кўмагига таяниши маълум қилинди.

Учрашувда тадбиркор ватандошимиз Виссарион Шек кўп йиллардан буён Сувон шаҳрида бизнес билан шуғулланиб келишини, шу билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ва миллий ўзбек таомларини корейс ва бошқа хорижий фуқаролар ўртасида намойиш қилаётганини таъкидлади. У кўплаб юртдошларимиз билан яхши алоқалари мавжудлигини билдириб, ўз корхонаси биносида муддатдан олдин овоз бериш жойини ташкил этиш учун алоҳида хона ажратишини билдирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси