Афғонистонда шифохоналар фаолияти тўхташи мумкин

Сақлаш
11:09 / 08.09.2021 765 0

Афғонистонда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан қўллаб-қувватланаётган 2 минг 300 та тиббий муассасанинг тахминан 90 фоизи яқин вақтларда ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин.

Бу ҳақда душанба куни ЖССТнинг Шарқий Ўртаер денгизи минтақасида фавқулотда амалиётлар бўлими раҳбари Рик Бреннан айтиб ўтди, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги. Унинг таъкидлашича, бу мамлакатда коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатларининг кўпайиб кетгани билан боғлиқдир.

Агентликнинг ёзишича, Бреннан яқин вақтларда Қатар ҳукумати Афғонистонга тиббий жиҳоз ва дори-дармонлар юкланган учта самолёт юборишига умид билдирган. Унинг аниқлик киритишича, келтирилаётган юклар орасида коронавирусга қарши тестлар ва сурункали касалликларни тузатиш учун тиббий материаллар бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси