Google тизимида юртимиз байроғи акс этди

Сақлаш
15:09 / 01.09.2021 839 0

Энг оммабоп қидирув тизими ҳисобланувчи Google сайтида 1-сентябрга ўтар кечаси юртимиз байроғи пайдо бўлди. Сиз маълумот қидириш учун тизимга кирганингизда юқорида, марказий қисмда Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турганига гувоҳ бўласиз.

Бу Google сайтининг ватанимиз истиқлолга эришганига 30 йил тўлгани муносабати билан уюштирган ажойиб туҳфасидир. Ушбу логотип 24 соат мобайнида тизимда туради.

Охирги марта у ерда Наврўз байрамининг логотипи қўйилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси