Малайзияда юртимиз байроғи товланди

Сақлаш
09:08 / 31.08.2021 780 0

Юртимиз мустақиллигига 30 йил тўлиши муносабати билан Куала Лумпурдаги «Saloma Link» кўпригида Ўзбекистон байроғи акс этди. Бу ҳақда “Дунё” АА агентлиги хабар бермоқда.

Бу ажойиб томошани Малайзиядаги Ўзбекистон элчихонаси уюштирмоқда. Кўприкнинг узунлиги 69 метр бўлиб, дунёдаги энг муҳим денгиз артерияларидан бири ҳисобланади. Куала Лумпурда яшаётган ўзбекистонликлар ушбу манзарани жонли кузатиб, суратларга тушишди.

Ватанимиз байроғи шунингдек, шаҳар мэриясининг осмонўпар биноси, машҳур «Petronas Twin Towers» эгизак миноралари жойлашган чорраҳада ҳам товланади. Элчихона кузатувчиларга карантин қоидаларига амал қилишларини эслатмоқда.  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси