Сингапурдаги ватандошимиз мамлакатимиз истиқлолининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади

Сақлаш
14:08 / 30.08.2021 769 0

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Сингапурда истиқомат қилаётган ватандошимиз, «Credit Agricole» банки ходими Нуршод Баҳромов юртдошларимизга байрам табриги йўллади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

— Мустақиллик, халқимизга ўзлигини англаш, тарихини чуқур ўрганиш ва билиш, маданий ва маънавий меросдан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этди. Ўтган 30 йил давомида мамлакатимиз тарихий ривожланиш даврини бошдан кечирди. Турли соҳаларда эришган муваффақиятларимизнинг салмоғи жуда катта. Улар халқимиз фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётидаги  кўрсаткичлар ҳам  йилдан йилга яхшиланиб бормоқда.

Турли соҳаларда бўлаётган янгиланишлар, жумладан, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган вазифалар  ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайди. Биз, ёш авлод вакиллари ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муваффақиятларимиз бундан кейин ҳам бардавом бўлишига ишонамиз.

Юртимиздан тинчлик ва осойишталик аримасин. Барчангизга  истиқлолимизнинг 30 йиллик айёми муборак бўлсин! — дейди ватандошимиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси