Америкадаги улкан черковни ўзбекистонликлар ислом марказига айлантирмоқда

Сақлаш
14:08 / 28.08.2021 741 0

   АҚШнинг Чикаго шаҳри яқинида жойлашган йирик черковлардан бирини ўзбекистонликлар жамияти сотиб олди. Бу ҳақда халқаро журналист Беҳзод Мамадиев "Facebook" саҳифасида маълум қилди.
   Келгусида черков Ал-Бухорий номидаги ислом марказига айлантирилади. Ибодатхона 700 минг долларга харид қилинган. Шу мақсадда уюштирилган хайрия акциясида 3 соатда 1,2 миллион доллар йиғилгани айтилмоқда. Бинода масжид, кутубхона, ўқув заллари, меҳмонхона, спорт зали, ошхона каби қулайликлар бўлади.  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси