Ғарб давлатлари Афғонистондан эвакуацияни якунлаш арафасида

Сақлаш
15:08 / 26.08.2021 760 0

Бу ҳақда reuters.com хабар бермоқда.

Ғарб давлатлари Афғонистондан одамларни эвакуатсия қилишга ҳар қачонгидан шошилмоқда. Чунки мамлакатдан чет эл қўшинларини олиб чиқиш муддати – 31 августга яқин қолмоқда. Кўпчилик Толибон ҳукмронлиги остидаги ноаниқ тақдирга тушиб қолишдан қўрқади.


Толиблар пойтахт Кобулни эгаллаган (14 август)дан буён Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари 70 000 дан ортиқ одамни, жумладан, ўз фуқаролари, NATO ходимлари ҳамда хавф остида қолган афғонларни эвакуатсия қилди.


АҚШ Президенти Жо Байденнинг айтишича, Афғонистондаги Америка қўшинлари катта хавф остида. Ёрдам агентликлари Афғонистонда қолганлар учун гуманитар инқироз яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси