Афғонистонда мамлакатни бошқариш механизми ҳақидаги савол ҳал қилинмоқда

Сақлаш
10:08 / 26.08.2021 796 0

   Бу ҳақда "РИА Новости" нашрига янги ҳокимиятга яқин манба маълум қилган. Унга Толибон ҳаракати вакиллари, хусусан, сиёсий идора раҳбари Абдул Ғани Бародар ва Мулла Ёқуб киради. Шунингдек:

— толиблар билан иттифоқдош бо'лган Ҳаққоний тармог'и раҳбари Ҳалил ар-Раҳмон Ҳаққоний;

 

— собиқ президент Ҳамид Карзай;

 

 — Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар;

 

— Миллий иттифоқ кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла;

 

— Афғонистон Ислом партияси раҳбари Гулбеддин Ҳикматёр.

 

Беш номзод борасида келишувга эришиш лозим, дейилади хабарда.  Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, улар орасида сиёсатчилар Абдул-Рашид Дўстум ва Муҳаммад Нур бўлмайди.  Мамлакатни тарк этган Ашраф Ғани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, дея қўшимча қилди у.

 

Эслатиб ўтамиз, Америка контингенти чиқиб кетиши фонида Толибон ҳужум бошлади ва йигирма йиллик уруш тугаганини эълон қилиб, барча йирик шаҳарларни эгаллаб олди.  Энди мамлакатни бошқариш механизми ҳақидаги савол ҳал қилинмоқда.

 

Янги ҳукумат назорати остидаги ягона вилоят — Панжшер, Кобулнинг шимоли-шарқида жойлашган, ҳам майдони, ҳам аҳоли сони бўйича энг кичик вилоятлардан бири.

 

Аввалроқ Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ толиблар билан музокараларга изоҳ бергани ва Панжшернинг маълум қисми Толиблар назоратида экани ҳақидаги баёнотларни рад этгани ва мамлакатни Толибон мамлакатига айланмаслигига чақиргани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси