«Янги Ўзбекистон» университетининг кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Сақлаш
15:08 / 25.08.2021 738 0

    «Янги Ўзбекистон» университетига кириш имтиҳони сентябрь ойининг 6-8-саналаридан бирида 1 кун мобайнида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Имтиҳондан олдин барча номзодлар учун таништирув-маслаҳат куни ҳам ташкил этилади.

    Имтиҳон давомийлиги: 3 соат (ҳар битта фан учун 90 дақиқа вақт чегараси белгиланган)

    Имтиҳон тили: инглиз тили

    Барча саволлар мактаб дарсликларига асосланади. Тест намуналари newuzbekistanuniversity.uz сайтининг «Аdmission» (https://newuzbekistanuniversity.uz/admission/) бўлимига жойлаштирилган.

    Жавоблар варақаси Cambridge Assessment ташкилоти вакиллари томонидан Англияга олиб кетилади ҳамда имтиҳон натижалари сентябрь ойининг охирига қадар эълон қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси