Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 150 мингдан ошди

Сақлаш
11:08 / 24.08.2021 732 0

2021 йил 23 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 150683 (+807) нафарни ташкил этмоқда. 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1035 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 321 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 21434 нафарга етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14003 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 148 нафарга етди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси