350 нафар мактабгача таълим мутахассислари қайта тайёрланди

Сақлаш
14:08 / 23.08.2021 744 0

Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида жорий йилнинг 18-23 август кунлари 350 нафар мутахассислар учун қисқа муддатли семинар тренинг ташкил этилди.

Семинар тренингда институт жамоаси тингловчиларда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларидаги ривожланиш соҳалари ва уларнинг кичик соҳаларини таҳлил қилиш, тарбияланувчиларининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларида кўрсатилган ривожланиш соҳалари бўйича кўрсаткичларини аниқлай олиш, ўқув-тарбиявий жараёнда режалаштириш турлари: йиллик мавзувий ва ҳафталик режа туза олиш, таълим жараёнларини ривожланиш марказларида ўйин орқали ташкил эта олиш, ривожланиш марказларида таълим-тарбия жараёнини кузатиш ва таҳлил қилиш, болаларнинг ривожланиш хариталарини юритиш ва ҳисоботларни тайёрлаш каби кўникмаларни шакллантиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Мазкур тренерлар малакали педагоглар томонидан берилган турли билим ва кўникмаларга эга бўлишади ва ўз ҳудудларига бориб  бу билимларни оилавий нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари билан бўлишишади.

Маълумот учун, бугун мамлакатимизда 10 244 та оилавий нодавлат ҳамда 1025та давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини олиб боради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси