Ўткан олти ойда цемент импорти ошган

Сақлаш
10:08 / 23.08.2021 796 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 85,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн. тонна цемент импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 674 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 818,8 минг тонна

Қирғиз Р. – 437,1 минг тонна

Тожикистон – 391,5 минг тонна

Эрон – 44,8 минг тонна

Туркманистон – 16,4 минг тонна

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси