5 минг ва 10 минг сўмлик купюраларнинг янги дизайни эълон қилинди

Сақлаш
16:08 / 20.08.2021 828 0

Мазкур банкнотлар мавзуси “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган.

 5 минг сўмлик:

Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган.



Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.



10 минг сўмлик:

Банкнот олд томони чап қисмида 1551-1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги “KO‘KALDOSH MADRASASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.



Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – “SHOSHTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси